Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 9 августидан 16 августига қадар ўтказилган профилактика тадбирларида 7115 та хонадон, 145 та корхона ва ташкилот, таълим муассасаси ва бошқа масканларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш бўйича текширувлар ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ёнғинлар профилактикаси доирасида туман ва шаҳарларда бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Ҳафта давомида вилоятда 34 та ёнғин содир бўлган, фуқаролар жиддий тан жароҳати олмаган.
Текширувлар давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 103 нафар мансабдор шахс ва фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди. Ёнғин келиб чиқиш хавфи бўлган 52 та бино ва иншоотнинг иши вақтинча тўхтатилди.
Изоҳ (0)