Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев вилоят ижодкорлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар бермоқда.
Хабар беришларича, учрашувда рассомлар ижод намуналари намойиш этиладиган кўргазмалар зали ташкил этиш, вилоят мусиқали драма театри ва вилоят қўғирчоқ театри моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, журналистлар ўртасида ижодий кўрик-танлов ўтказиш, ижодкорларни амалий қўллаб-қуватлаш, соҳадаги кадрлар маҳоратини ошириш каби таклифлар атрофлича муҳокама қилинган.
Вилоят ҳокими билдирилган ҳар бир таклиф ва муаммо атрофлича ўрганилиб, имконият даржасида ҳал қилинишини қайд этди.
«Масалан, вилоятда Ижодкорлар боғи барпо этилиши, театр ходимлари уй-жой билан таъминланиши кўзда тутилмоқда», — дейилади телеканал хабарида.
Изоҳ (0)