Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шаҳардаги «Металлург» маданият саройида шаҳар фаоллари, ёшлар билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
ЎзАнинг хабар беришича, учрашувда Бекобод шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш, ёшлар бандлигини таъминлаш, таълим тизимини такомиллаштириш, «Ўзбекистон металлургия комбинати» фаолиятини янада ривожлантириш ва бошқа масалалар кўриб чиқилмоқда.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи давомида «Тошкент—Бекобод» йўналиши бўйлаб электричка қатновини йўлга қўйиш ҳақида топшириқ бергани, шаҳарда қурилажак янги турар жой массивига «Мустақилликнинг 27 йиллиги» деб ном беришни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)