Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани Деҳқонобод шаҳарчасидаги Намуна маҳалласида 32 оилага мўлжалланган икки қаватли иккита уй фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Вилоятда йил охирига қадар яна олтита шундай уй фойдаланишга топширилади. Шаҳар ва туманлардаги бўш турган бинолар қайта таъмирдан чиқарилиб, 2017–2018 йилларда уй-жойга муҳтож оилаларга берилиши ҳам назарда тутилган.
Шу куни Гулистон шаҳридаги «Наврўз» тўйхонасида 31 нафар ногирон ва эҳтиёжманд фуқарога арзонлаштирилган янги уйларнинг бошланғич бадали Президент томонидан тўлангани тўғрисидаги сертификатлар топширилди. 34 фуқарога ногиронлар аравачаси, эшитиш мосламаси ва бошқа воситалар берилди.
Тадбирларда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.
Изоҳ (0)