АҚШ Сомалида «аш-Шабоб»нинг етти жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучларининг Африка қўмондонлиги баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Хабарномада айтилишича, 16–17 август кунлари АҚШ мудофаа вазирлиги террорчи гуруҳга қарши учта авиазарба амалга оширган, бунинг оқибатида етти жангари йўқ қилинган.
Сомалида фаолият юритувчи «аш-Шабоб» гуруҳи «ал-Қоида» террорчи ташкилоти билан алоқадордир.
Изоҳ (0)