Ҳукумат ва Давлат тест маркази кириш имтиҳонларини қайта кўриб чиқиш устида ишламоқда. Бунинг натижаларини кейинги йил кўриш мумкин бўлади. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб йиғилишида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов айтиб ўтди, деб хабар беради «Газета.uz».
Анъанага кўра, 1 август — имтиҳон куни Ўзбекистон мобил операторлари профилактик ишлар бошланганини эълон қилади, SMS ва мобил интернет хизмати ўчирилади. Республика бўйича хизматларни блоклаш ўрнига замонавий технологиялар ёки сигнал сусайтиргичлар ишлатиш вақти келгани ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Шерзод Шерматов шундай деди:
«Тўғри савол. Мен Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлганмна (2014−2016 йиллар). Тўрт йил давомида бу ерда имтиҳонлар ўтказамиз. Интернет туфайли ёки шпаргалка, телефон йўқлиги боис университетга ‘нотўғри’ номзодлар кирганини эшитганмисиз? Буларни бир-бирига боғлаш керак эмас».
3 август куни маданият соҳаси вакиллари билан учрашувда Президент кириш имтиҳонлари тизимини танқид остига олган эди. У маданият, санъат ва ижод йўналишларидаги олийгоҳлар учун тест саволларини олиб ташлашни топширди.
«Кейинги имтиҳонга қадар жавоблар тест ўтиши билан чиқиши вазифаси қўйилган», — қайд қилиб ўтди Шерзод Шерматов.
Изоҳ (0)