Манчестердаги терактда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 323 минг доллардан товон пули тўланади
Манчестердаги теракт оқибатида ҳалок бўлган 22 кишининг оилаларига We Love Manchester Emergency Fund жамғармаси томонидан 250 минг фунт стерлингдан (323 минг доллар) берилади. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.
Мазкур жамғарма 22 май куни Manchester Arena стадионида рўй берган терактдан сўнг махсус ташкил этилганди. Хайрияларнинг умумий суммаси 18 миллион фунт стерлингни (23,2 миллион доллар) ташкил этди.
Ушбу маблағлар терактларда жиддий жабрланганлар ўртасида ҳам тақсимланади.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар