15 август, сешанба куни Нигериянинг Майдугури шаҳрида юз берган портлаш қурбонлари сони 30 кишига етди, деб ёзади «ТАСС».
CNN маълумотларига кўра, портлашда жабрланган икки киши касалхонага ётиқизилгач, кўп ўтмай вафот этган.
Аввалроқ 28 киши ҳалок бўлгани, 83 киши яралангани маълум қилинган эди.
Бозордаги портлашни худкуш террорчи аёл амалга оширган.
Изоҳ (0)