Уч йил аввал «Антарктида-100» экспедицияси доирасида Қуръоннинг нусхаси унинг иштирокчиларига берилган эди, натижада биринчи марта Антарктидада мусулмонларнинг муқаддас китоби пайдо бўлди ва азон айтилди. Бир йил ўтгач, қутб экспедициясида тадқиқотчиларга ҳамроҳлик қилган Қуръон Ислом маданияти музейига топширилди, деб ёзади «Islam-today.ru».
17 август куни Қозондаги Кремлда Қуръонни Алексей Леонов номидаги Рус география жамияти илмий-тадқиқот сув ости отряди аъзоси Рустам Гилмутдиновга топшириш маросими бўлиб ўтади. Муқаддас қўлёзма у билан бирга Маккага йўл олади. Айнан шу китоб 2014 йилда Антарктидадаги Россиянинг «Беллинсгаузен» қутб станциясида бўлиб қайтган эди.
Изоҳ (0)