Манчестердаги теракт оқибатида ҳалок бўлган 22 кишининг оилаларига We Love Manchester Emergency Fund жамғармаси томонидан 250 минг фунт стерлингдан (323 минг доллар) берилади. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.
Мазкур жамғарма 22 май куни Manchester Arena стадионида рўй берган терактдан сўнг махсус ташкил этилганди. Хайрияларнинг умумий суммаси 18 миллион фунт стерлингни (23,2 миллион доллар) ташкил этди.
Ушбу маблағлар терактларда жиддий жабрланганлар ўртасида ҳам тақсимланади.
Изоҳ (0)