Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос Инқилобий қуролли кучлар тўлиқ қуролсизлангани ва исёнчилар ҳамда расмийлар ўртасидаги можаро якунига етганини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
15 август, сешанба куни мамлакатда олдинроқ бошлаб юборилган Инқилобий қуролли кучлар жангчиларининг қурол-яроғ топшириш жараёнидаги сўнгги тадбири бўлиб ўтди.
«Бугун можаронинг охирги нафасини ҳис этдик. Қурол топширилиши билан ихтилофлар чиндан ҳам охирига етди, халқимиз ҳаётида янги босқич бошланди», — таъкидлади президент.
Маълумот учун, Колумбия инқилобий қуролли кучлари 1964 йилда маҳаллий коммунистлар партиясининг ҳарбий қаноти сифатида ташкил этилган, унинг сафларида 20 минггача жангчи бор эди.
Изоҳ (0)