Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль Туркия Die Welt газетаси мухбири Дениз Южелни тутқунликда ушлаб турганини билдирди. Бу ҳақда у BuzzFeed Deutschland порталига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Билишимча, Туркия Южелни тутқунликда ушлаб турибди», — деди Габриэль.
Унинг фикрича, президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон «Туркия фуқароларига қолган дунё уларнинг муаммоларини четлаб ўтаётганини кўрсатиш учун ҳар қандай провокациядан фойдаланади».
«Бизда дипломатик ва иқтисодий босим ўтказиш воситалари бор. Биз улардан фойдаланамиз, лекин шунчаки Туркияга бостириб кира олмаймиз», — қўшимча қилди ташқи ишлар вазири, Германия Туркияга қарши бир қатор иқтисодий чоралар кўргани ҳақидаги саволга жавоб бераркан.
Изоҳ (0)