Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш халқаро ташкилотнинг Малидаги миссиясига уюштирилган қуролли ҳужумни қоралади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: AFP

Фото: AFP

Гутерриш ўзининг ёзма баёнотида БМТ тинчликпарварларига ҳужум ҳарбий жиноят ҳисобланишини эслатди.

Миссиянинг Тимбукту шаҳридаги штаб-квартираси ва Дуэнзедаги лагерига 14 август, душанба куни уюштирилган ҳужум оқибатида бир нафар БМТ тинчликпарвари, маҳаллий жандарм ва Мали фуқароси бўлган 6 нафар қўриқчи, жами 8 киши ўлдирилди. Отишма давомида 6 нафар жангари йўқ қилинди.

БМТ бош котиби Мали ҳукумати ва қурбонлар оиласига ҳамдардлик билдирди, шунингдек, минтақада терроризм ва экстремизмга қарши курашнинг муҳимлигини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...