Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашининг яқинда қабул қилинган резолюцияси ижроси доирасида Шимолий Кореядан келадиган товарларни киритишга тақиқ жорий этди. Бу ҳақда, Хитой тижорат вазирлиги баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«15 августдан эътиборан КХДРдан кўмир, темир, темир рудаси, қўрғошин, қўрғошин рудаси, денгиз маҳсулотлари олиб кириш тақиқланади», — дейилади баёнотда.
Айтилишича, қарор кучга киргунига қадар Хитой назорат-ўтказиш пунктларига етиб келган товарлар эски шартларда олиб кирилишига рухсат берилади.
Изоҳ (0)