Ҳиндистон шимолидаги Горакхпур шаҳрида жойлашган шифохонада олти кун ичида 64 бола вафот этди. Бу ҳақда, AFP’га таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Норасмий маълумотларга қараганда, болалар шифохонада кислород етишмаслигидан вафот этган бўлиши мумкин.
Мижозлардан бирининг ота-онасига кўра, шифохона ходимлари беморларнинг қариндошларига кислород ёстиқчалари тарқатганидан сўнг айниқса ўлимлар сони кўпайган.
Ҳукумат воқеанинг кислород етишмовчилиги билан боғлиқлигини инкор қилмоқда. Унинг версиясига кўра, болалар табиий сабабларга кўра оламдан ўтган.
Изоҳ (0)