Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИБда ўтказилган «Тозалаш» тадбирида профилактика инспекторлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Яккасарой туманида 9 август куни соат 22:00 да «Шаҳрисабз Табака» кафеси олдида 1993 йилда туғилган Э.А. 40000 сўм эвазига 1995 йилда туғилган А.I. ва 1990 йилда туғилган М.Н.га жинсий алоқа қилиши учун қўшмачилик қилганлиги аниқланди. Далилий ашё сифатида 40000 сўм пул олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ томонидан фуқаро Э.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)