Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси тадбиркорлар ва ишбилармонларга тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли (оммавий оферта) билан сотиладиган давлат активларини сотиб олишни таклиф этади.
Давлат активларини сотиб олиш шартлари қуйидагича:
- энг юқори сотиб олиш баҳосини таклиф этиш;
- ушбу давлат активлари учун энг юқори миқдорда инвестиция киритиш мажбуриятларини олиш;
- янги ишчи ўринлари ташкил этиш;
- сотиб олиш тўлови ва инвестиция мажбуриятларини қисқа муддатларда амалга ошириш.
- сотувчининг банк ҳисоб рақамига объект бошланғич нархининг15 фоиздан кам бўлмаган закалат суммаси;
- таклифлар (бизнес-режалар) ва керакли ҳужжатлар солинган ҳамда елимлаб ёпиштирилган, имзо билан тасдиқланиб, муҳрланган конвертлар (икки нусхада).
Савдоларда иштирок этиш учун талабгорлардан аризаларни қабул қилиш оферта савдоси бошланишидан бир иш куни аввал соат 16:00 да тўхтатилади.
Таклифлар бўйича мурожаатлар Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 16 »А» уй манзилида қабул қилинади.
Мўжал: Собиқ Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси қаршисида
Мурожат учун телефонлар: 233-35-08, 233-22-83
Сотувга қуйидаги бинолар қўйилади:
Бир қаватли бинонинг фойдаланилмайдиган ертўла қисми
Бир қаватли бинонинг ертўла қисми (хизмат кўрсатиш соҳаси)
Бир қаватли бинонинг ертўла қисми (ошхона)
Бинолар ва иншоотлар комплекси
Қурилиши тугалланмаган бино
Изоҳ (0)