Қатар 80 мамлакат фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Qatar Airways Group компанияси бош директори Акбар ал-Бакир Дохада ўтказилган матбуот анжуманида эндиликда рўйхатда келтирилган давлатлар фуқаролари ҳар қандай қоғозбозликсиз ва тўловларсиз ва визасиз Қатарга ташриф буюриши мумкинлигини айтди.
33 мамлакат фуқаролари (Туркия, Лихтенштейн, Норвегия, Швейцария, Багама ороллари, Сейшелm ороллари, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Буюк Британиядан ташқари) Қатарга келиши билан 180 кунлик кўп марталик кириш рухсатномасига эга бўлади. Шулардан 90 кунини улар Қатарда ўтказиши мумкин.
47 мамлакат фуқаролари 30 кунга кўп марталик кириш-чиқиш рухсатномасини олади, бу рухсатномани яна 30 кунга узайтириш мумкин бўлади. Бу рўйхатга собиқ СССРнинг бир қатор давлатлари, шу жумладан, Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия ва Украина киритилди. Ўзбекистон рўйхатда йўқ.
Рўйхат вақт ўтиши билан ўзгартириб борилиши айтилмоқда.
Виза тартибининг осонлаштирилиши — Қатарда туризмни ривожлантириш стратегиясининг бир қисми. Режага мувофиқ, 2030 йилга келиб мамлакатга ҳар йили 7 миллион турист келиши лозим.
Изоҳ (0)