Яккасарой туманида 200 минг сўм пул эвазига фуқароларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган шахс қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
2017 йилнинг 5 август куни, тахминан, соат 22:00 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида Яккасарой туманида истиқомат қилувчи Даврон Маҳмудов ўз хонадонида фоҳишахона сақлаб, 200 минг сўм пул эвазига фуқаро «К» ва «E» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)