Калифорниянинг (АҚШ) Санта-Круз шаҳридаги пляжда дам олаётган осмон кутилмаганда улкан туманли булут билан қопланганига гувоҳ бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
YouTube’да воқеа акс этган роликни чоп этган киши тўсатдан ҳаммаёқ қоронғулашиб, кучли шамол бошланганини таъкидламоқда.
«Соябонлар учиб кетди, қум юзимни қоплади, одамлар пляжни шошилинч тарк эта бошлади. Бир неча дақиқа ичида туманли булут осмондан ўтиб кетди, сўнг яна Қуёш чиқди», — ҳикоя қилади ролик муаллифи.
Айрим фойдаланувчилар ўз изоҳларида турлича тахминлар билдирди.
«Бу қуюқ булут ичида космик кема яширинган», — деб ёзди James Austria.
«Булут ҳар дақиқада қулаб тушиши мумкиндас», — таъкидлади Nitin Kumar.
«Охирзамон келди», — қўшимча қилди Chrome Who.
Изоҳ (0)