Швеция пойтахти Стокгольмда 84 ёшли аёл тормоз ва газ педалларини адаштириб юбориб, машинани оломон устига ҳайдади. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.
Уч киши жиддий жароҳатлар билан шифохонага етказилди. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Полиция воқеа теракт эмаслигини тасдиқлади. Аёлга нисбатан қандай чора кўрилгани маълум қилинмади.