Россия тергов қўмитаси «Крокус Сити» океанариуми директори Андрей Черновнинг ўлдирилиши ҳақида ўз версиясини эълон қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Тергов тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жиноят версиясини кўриб чиқмоқда», — дейилади идора баёнотида.
Ҳужжатда, шунингдек, Черновнинг ўлдирилиши юзасидан Россия ЖКнинг 105-моддаси (қотиллик), шунингдек, 222-моддаси 1-банди (ноқонуний қурол савдоси) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Тергов версиясига кўра, қотиллик 4 август куни Филевск боғи ҳудудида амалга оширилган — бизнесмен шу ҳудудда мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланар эди. Қотил унга қарата камида олти марта ўқ узган. Олинган жароҳатлар оқибатида Чернов воқеа жойида оламдан ўтган.
Чернов 52 ёшда эди.
Изоҳ (0)