Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 16-тур беллашувлари кеча — 5 август куни старт олди ва унинг доирасида 4 та учрашув бўлиб ўтди.
1-давра якунига 3 та тур қолганида Вадим Абрамов Фарғонанинг «Нефтчи» клубини қабул қилиб олиб, 1 та дуранг ва 2 та мағлубият қайд этганди. 2-даврани «Нефтчи» навбатдаги дуранг билан бошлаб, ўз майдонида «Шўртан»ни таслим қила олмади.
Равшан Эрматов бошқариб борган «Олмалиқ» — «Бухоро» ўйинида ҳам шу ҳисоб қайд этилди. Шу куни бухороликлар дарвозасига икки пенальти тайин қилинди. Бирида ноаниқ зарба берилган бўлса, 90-дақиқадагиси гол билан тугади ва Виктор Кумиков жамоаси мағлубиятдан қутулиб қолди.
Мавсумни анча бўш бошлаган «Металлург» секин-аста ўзига келиб олганди. Кеча бекободлик футболчилар Самарқандда йирик ғалабани қўлга киритди. Шунингдек, 1 та пенальти кўкка совурилди.
Украиналик янги бош мураббий бошқарувида Тошкентнинг «Обод» клуби пойтахтда «Навбаҳор»га имкониятни бой берди.
Ўзбекистон Олий лигаси 16-тур беллашувлари 5 август, шанба
«Обод» — «Навбаҳор» 0:2
Гол: Аъзам Алиев, 44 (0:1). Аббос Маҳситалиев, 90 (0:2).«Динамо» — «Металлург» 0:3
Гол: Мурод Тошматов, 22 (0:1). Зоҳид Абдуллаев, 64 (0:2). Зоҳид Абдуллаев, 76 (0:3).Ноаниқ пенальти: Ҳикмат Ҳошимов, 16 (М).«Олмалиқ» — «Бухоро» 1:1
Голлар: Иван Нагаев, 70 (0:1). Шота Григалашвили, 90-пен (1:1).Ноаниқ пенальти: Игорь Йелич, 35 (О).«Нефтчи» — «Шўртан» 1:1
Гол: Лазиз Убайдуллаев, 64 (0:1). Мўйдин Мамазулумов, 69 (1:1).6 август, якшанба«Сўғдиёна» — «Бунёдкор» — 19:00«Қизилқум» — «Пахтакор» — 19:00«Насаф» — «Қўқон—1912» — 19:30
7 август, душанба«Локомотив» — «Машъал» — 19:00
Изоҳ (0)