Ироқ ва Сурияда ИШИД террорчи гуруҳи таркибида тўқнашувларда иштирок этган 271 нафар Франция фуқароси ватанига қайтиб келди. Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири Жерар Колон Le Journal du Dimanche газетасига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Ундаги ахборотга кўра, Франциянинг 700 га яқин фуқароси жангарилар томонига ўтиб кетган. Қайтганлари айни пайтда прокуратура органлари томонидан текширилмоқда, айримлари ҳибсга олинган.
Қайтган жангариларнинг 54 нафари вояга етмаганлардир.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)