SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск америкалик актриса Эмбер Херд билан муносабатларига якун ясади. Бу ҳақда, Daily Mail нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, 31 ёшли Херд билан алоқани узиш қарорига айнан Маск келган. Актриса эса бўлиб ўтган воқеадан жуда кўнгли ранжиган.
Маскнинг фикрича, Херд жуда худбин, шу боис улар келишиб кета олмаган.
Айни пайтда Маск Лос-Анжелесга қайтди, актриса Австралияда қолди.
Изоҳ (0)