Австралиянинг шарқий соҳилида ҳалокатга учраган АҚШнинг MV-22 Osprey конвертопланида бедарак йўқолган ҳарбийларни қидириш ишлари тўхтатилди. Бу ҳақда, ABC телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бедарак йўқолган, ҳалок бўлгани тахмин этилаётган уч ҳарбийни қидириш ишлари тугади», — дейилади расмий хабарномада.
Илгари хабар қилинганидек, конвертоплан бортида бўлган 26 денгиз пиёдасидан 23 нафари қутқарилган.
Қутқарув-қидирув ишлари Австралия мудофаа кучлари кўмагида кенгайтирилган шаклда давом эттирилади. Бу бир неча ой вақт олиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)