WannaCry вируси ҳужуми чоғида биткоинлар тўпланган уч электрон ҳамёндаги барча пуллар номаълум шахслар томонидан ечиб олинди. Бу ҳақда Quartz хабар бермоқда.
Айтилишича, 150 мамлакатдаги компанияларга уюштирилган ҳужумдан буён 12 ҳафта ўтди. Илгари журналистлар биткоинлар ҳисобларда қолади деб ҳисоблаётган эди, негаки ҳамёнлар ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жиддий назорат қилинмоқда.
Маблағни ечиб олиш бир неча босқичда бўлиб ўтди: биринчи транзакцияда биткоинларда ҳисобланган 70 минг доллар ечиб олинди. Орадан ўн дақиқа ўтиб, учала ҳамён ҳам бўшатилди.
Умумий ҳисобда хакерлар 140 минг доллар ечиб олди. Махфийликни сақлаш учун улар биткоинларни бир неча электрон ҳамёнлардан ўтказиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)