АҚШнинг Миннеаполис шаҳридаги Minnehaha Academy хусусий мактаби биносида рўй берган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бир неча киши вайроналар остида қолмоқда, деб хабар беради Meduza.
Портлаш оқибатида бинонинг бир қисми қулади. Бир неча одам эвакуация қилинди — улар мактаб томига чиқиб олди.
Портлашга сабаб сифатида табиий газ сизиши кўрсатилди.
Изоҳ (0)