Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат аҳолиси сонини 15 миллион кишига етказиш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда «БЕЛТА» агентлиги маълум қилди.
«Биз бўлмасак, болаларимиз ҳал этиши лозим бўлган энг асосий масала — аҳоли сонини 15 миллион кишига етказиш. Бу мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлиги, давлатимиз қудратидир, бу одамларга боғлиқ», — деди у.
У охирги йилларда мамлакатда аҳоли ўсиш динамикаси ижобий бўлаётганини қайд қилиб ўтди.
«Бу динамикани нафақат сақлаб қолиш, балки ўстириш лозим. Беларусь 20 миллион кишини боқа олади», — хулоса қилди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)