Москва прокуратураси 2 август куни Горький номли боғда «НТВ» компанияси журналисти Никита Развозжаевга ҳужум уюштирилиши юзасидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Жиноий иш Россия ЖКнинг 116-моддаси бўйича қўзғатилди.
«Полиция органларига бўлиб ўтган воқеанинг барча шарт-шароитларини ўрганиш ва айбдор шахсни қонунда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш юзасидан чора кўриш топширилди», — дейилади прокуратура хабарномасида.
Изоҳ (0)