МКК «Ўзэкспомарказ»да ўтадиган ICT Expo 2017 кўргазмаси қатнашчилари эндиликда умумий майдони 40 квадрат метрга тенг бўлган қўшимча стендлардан фойдаланиши мумкин бўлади. Бу ҳақда «Дарё»га тадбир ташкилотчилари маълум қилди.
Шу йилнинг 19-21 сентябрида бўлиб ўтадиган ICT Expo 2017 кўргазмасининг ўтказилишидан асосий мақсад ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги ютуқларни намойиш этишдир. Кўргазмада қатнашишга бўлган юқори талабни инобатга олган холда ҳафталик ташкилий қўмитаси кўргазма стендлари учун қўшимча майдонлар ажратди. Эндиликда ҳар бир потенциал иштирокчи 5-чи чодирли павильонда 10 квадрат метрдан 40 квадрат метргача бўлган майдонга онлайн тарзда буюртма бериши мумкин. Бундай қўшимча павильон биринчи маротаба очилмоқда. Ҳозирги вақтга келиб кўргазмада иштирок этиш учун 40 дан ортиқ компаниялар рўйхатдан ўтганлиги маълум бўлди.
Кўргазма сайтининг тегишли бўлимларида кўргазмада қатнашиш шартлари, қиймати ва тўлов шартномасини рўйхатдан ўтказиш тартиби, кўргазма устунларини қуриш ва ўрнатиш шартлари ҳамда ICT Expo 2017 кўргазмаси иш тартиби ва қатнашувчилар, меҳмонлар ва журналистлар учун қўшимча маълумотлар батафсил кўрсатилган.
Изоҳ (0)