Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раҳбари, сенатор Қаҳрамон Қуранбоев Facebook ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очган Президентнинг биринчи маслаҳатчиси бўлди, деб хабар берди «1news.uz».
Қуранбоев ўзининг Facebook’даги саҳифасига ЎзА, «Халқ сўзи» газетаси мухбирларига берган интервьюсини жойлаштирди.
Таъкидлаш жоизки, яқин вақтлар ичида бошқа депутатлар, сенаторлар, партиялар етакчилари ҳамда сиёсатчилар ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)