Россияда, Москва давлат судида рўй берган отишмада «ГТА тўдаси»нинг уч аъзоси ўлдирилди. Яна икки судланувчи яраланди, деб хабар беради Meduza.
Айтилишича, суд лифтида судланувчилар конвоирларга ҳужум қилиб, уларнинг қуролини тортиб олган ва шундан сўнг отишма бошланиб кетган эди. Беш судланувчига икки конвоир қаршилик кўрсатди.
Икки суд пристави яраланган бўлиб, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Шунингдек, Россия гвардиясининг ходими, шунингдек, икки полициячи яралангани билдирилди.
Изоҳ (0)