Ҳотамбек Шокиров Тошкент вилоятида таркибида янги ташкил этилган Тошкент тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета. уз» хабар бермоқда.
Бунга қадар Ҳотамбек Шокиров (1970 йили туғилган) 2015 йил мартидан бошлаб Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Солиқ органлари тизимидаги фаолиятини у 1999 йили бошлаган.
Ҳотамбек Шокиров Тошкент электротехник алоқа институти (1993) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2004) битирувчисидир.
Изоҳ (0)