АҚШнинг Огайо штатида истиқомат қилувчи 45 ёшли аёл бир ярим метрлик бўғма илон ҳужумига учради. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, илон унинг юзини ўраб олиб, бурнини тишлаган.
Аёл полицияга қўнғироқ қилиб, воқеани айтиб беришга муваффақ бўлган.
«Бўғма илон юзимни ўраб олди. Илтимос, шошилинг. У бурнимни тишлаяпти», — деган у фавқулодда хизмат диспетчерига.
Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари бўғма илоннинг бошини узиб ташлабгина аёлни унинг исканжасидан қутқариб ололган. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган.
Изоҳ (0)