Марокаш қироли Муҳаммад VI мамлакат шимолида бўлиб ўтган намойишлар чоғида қўлга олинган қарийб 1200 кишини афв этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Афв этилган қатнашчиларнинг бир қисми порт шаҳар ҳисобланган Эл-Ҳосайма ва унинг округларида бўлиб ўтган намойишларда иштирок этган. Кечирилганлар жиноят содир этмаган ва жиддий ҳодисаларда иштирок этмаган кишилар бўлган.
Изоҳ (0)