Филиппиннинг Минданао оролида жойлашган Озамиз шаҳри мэри Рейналдо Парожиног полиция рейди чоғида ўлдирилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Муқаддам мамлакат президенти Родриго Дутерте уни ноқонуний гиёҳванд моддалар савдосига алоқадор сиёсатчи деб атаган эди.
Мэрдан ташқари, яна олти киши йўқ қилинди.
Полиция тегишли рухсатномалар асосида Парожиногни унинг уйида ҳибсга олмоқчи эди. Ҳибсга олинадиганлар орасида Парожиногнинг мэр ўринбосари лавозимида ишлайдиган қизи ва яна тўрт амалдор бор эди.
Отишмада Парожиног ҳамда унинг олти нафар тан соқчилари ва қариндошлари ҳалок бўлди. Мэрнинг қизи ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)