• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ибратли Аргентина: Гўшт нархига давлатнинг аралашуви аянчли оқибатларга олиб келгани ҳақида

    АҚШдаги Висконсин университети бизнес мактаби докторанти, 2016 йил майидан бери Вайнарт тадбиркорлик марказида тадқиқотчи сифатида иш олиб бораётган ўзбекистонлик эксперт Беҳзод Ҳошимов давлат аралашуви ва нархлар назорати мамлакат фаровонлиги учун ачинарли оқибатларга сабаб бўлиши, бу ҳол узоқ давом этиши мумкинлиги ҳақида Аргентина мисолида фикр юритди. Экспертнинг фикрлари «Коммерсантъ.uz»да эълон қилинди.

    Фото: «Коммерсантъ.uz»

    Фото: «Коммерсантъ.uz»

    Давлат аралашуви ва нархлар назорати мамлакат фаровонлиги учун ачинарли оқибатларга сабаб бўлиши ва бу аҳвол узоқ йилларга чўзилиши мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз.

    Аргентина — ҳам иқтисодиёт фани ўқитувчилари, ҳам тадқиқотчилар учун энг севимли намуна. Бу мамлакат ХХ аср бошларида дунёнинг энг бой ўнта давлатидан бири эди, ҳозир эса юзталикдан зўрға жой олган (90-ўрин). Барқарор иқтисодий ўсиш аҳамияти ҳақида сўз кетганда, айнан Аргентина «ёмон оқибат» жуда узоқ давом этиши мумкинлигининг, порлоқ келажакка, ривожланаётган иқтисодиётнинг ривожланган иқтисодиётга айланишига бўлган умид орзулигича қолиб кетишининг яққол мисоли бўлади. Яқин-яқингача бу мамлакатда сиёсий иқтисодиёт нуқтаи назаридан нималар рўй берганлиги ҳақида узоқ сўзлаш мумкин. Университетдаги сиёсий иқтисодиёт ёки иқтисодий тараққиёт курсида Аргентинага бир нечта кириш маърузалари ажратилади — бу мамлакат иқтисодий (шунингдек, сиёсий) тарихи шунчалик ғайриоддийдир.

    Фото: «Коммерсантъ.uz»

    Фото: «Коммерсантъ.uz»

    Ўта омадсиз иқтисодий сиёсатидан ташқари, Аргентина Жанубий Американинг маданий маркази эканлиги билан ҳам машҳурдир. Аргентинанинг ХХ аср адабиётидаги ўрнини XIX асрдаги рус адабиётига қиёслаш мумкин. Адабиёт ва футболдан ташқари, бу мамлакат грилда гўшт пишириш — асадо бўйича ажойиб анъаналарга ҳам эга. Аргентина ҳар доим юқори сифатли, оғзингизда эриб кетувчи мол гўшти билан машҳур бўлган – у маҳаллий фермерлар ва аҳолининг фахри саналади. Рационида яхшилаб қовурилган бир бўлак гўшт мавжуд бўлиши ҳар бир аргентиналикнинг фитрий ҳуқуқи саналади. 90 йилларда бу мамлакат президенти америка нашрига интервью бера туриб: «Агар ўқувчиларингиз вегетариан бўлишса, мамлакатимга келиб ўтиришмасин»,— деганди. Чорвадорлик ва пазандачиликдаги шонли анъаналар бепоён пампаларда мол боқиб юрган фермерларни халқ қаҳрамонларига айлантирган — уларнинг меҳнати ва яшаш тарзини улуғловчи ўнлаб қўшиқлар, фильмлар юзага келган.

    2005 йилда Аргентина жаҳонда мол гўштини экспорт қилиш бўйича учинчи ўринда турарди. Моллар сони мунтазам ошиб борди ва чорвачиликка инвестициялар жадал суръатларда ўсарди. АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бундай ўсиш ва гўшт ишлаб чиқарувчилар самарадорлигида бир неча йилдан кейин Аргентина мол гўшти ишлаб чиқариш экспортида мутлақ етакчи бўлиши прогнозини берди. Ушбу тармоққа инвестициялар ошгани сайин, иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари: ем ишлаб чиқариш, транспорт-нақлиёт (денгиз ва қуруқликдаги транспорт), мол сўйишнинг инновациявий усуллари, совуткичлар саноати, гўшт маҳсулотларини қадоқлаш, димланган гўшт ҳамда колбаса ишлаб чиқариш ва, ҳатто, консервалар учун темир банкалар ишлаб чиқариш ҳам жўшқин ривожлана бошлади. Ҳамма ривожланишда «портлаш» бўлишини кутар, инвестициялар тинмай оқиб келарди.

    Бироқ, машъум 2006 йил 8 март куни Аргентина президенти Нестор Киршнер нархларнинг тинимсиз ошиб боришини тўхтатиш мақсадида, мол гўшти экспортини 180 кунга тақиқлаш тўғрисида қатъий қарор қабул қилди. Тақиқ «мол гўштини экспортдан маҳаллий бозорга йўналтириш орқали, оддий аргентиналиклар учун гўштни ҳамёнбоп қилиш»и лозим эди, деб ёзади The Economist журнали.

    Фото: «Коммерсантъ.uz»

    Фото: «Коммерсантъ.uz»

    Бу тақиқга бир лаҳзада келингани йўқ. Аввал ҳукумат «Гўшт — ҳамма учун» дастури доирасида мол гўшти нархлари кўтарилишнинг оқибатини юмшатишга уринди ва Буэнос-Айресдаги истеъмолчилар учун ўндан зиёд турдаги мол гўшти турларини арзонга сотишни йўлга қўйди. Дастурга кўра, 2,5 тонна экспорт қилинган гўштга бир тонна гўшт ички бозорда, экспорт нархининг 50 фоизига сотилиши лозим эди. Шу тариқа, фермерлар ички бозорга имтиёз беришга мажбур эдилар. Лекин, кутилганидек, дастур самара бермади.

    Шу билан бирга, ҳукумат мол гўштига экспорт божини 5 фоиздан 15 фоизга кўтарди. Бу Аргентина мол гўшти рақобатбардошлигини Меркосур (Бразилия, Уругвай ва Парагвай)даги савдо шериклариникига қараганда сусайтирди — у мамлакатларда мол гўштига экспорт божи солинмайди. Нархлар президент кутганчалик миқёсда пасаймади ва 2005 йил охиридан бошлаб ҳукумат ва гўшт ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, сотувчилар ўртасида узоқ музокаралар бошланди. Ҳукумат, яхшигина сиёсий ва ахборот босимидан фойдаланиб, экспорт ҳажмини 2005 йил кўрсаткичларига нисбатан 20 фоизга тушириш бўйича келишувга эришди, лекин амалда бу рўй бермади. Тақиқ киритилди. Лекин, даҳшатли оқибатлар юзага кела бошлагани сабабли, ҳукумат тақиқни юмшата борди ва 26 майда (78 кундан кейин) экспортга тақиқ олиб ташланиб, унинг ўрнига квоталар киритилди.

    Тақиқ ва кейинги квоталар натижасида 2005—2013 йиллар орасида мол гўшти экспорти 76 фоизга қисқарди. Табиийки, бу тармоққа инвестициялар тўхтади ва қайтиб тикланмади, 2006 йилдан 2010 йилга қадар чорва боши қарийб 28 фоизга қисқарди. Бугунги кунда, экспорт тақиқланганидан 11 йил ўтиб, ҳали-ҳануз чорва сони 2006 йил кўрсаткичига чиқа олмаган. Йирик шохли қорамол сонининг қисқариши мол гўшти нархининг кескин кўтарилишига олиб келди. Бозор ўсиб бораётган талабни қондира оладиган аҳволда эмасди ва вазиятга нархларнинг янада кўтарилиши билан жавоб берди. Шундай вақт ҳам бўлдики, Аргентина мол гўштини четдан сотиб ола бошлади.

    Фото: «Коммерсантъ.uz»

    Фото: «Коммерсантъ.uz»

    Инвестицияларнинг тўхташи, корхоналарнинг ёпилиши, иш ўринлари қисқариши, ёндош саноатларнинг йўқ бўлиб кетиши — президент ва ҳукумат томонидан қабул қилинган, бир қарашда «халқпарвар» кўринган чора оқибатларининг қисқача рўйхати мана шундай.

    Соcиэдад Рурал Аргентина Иқтисодий тадқиқотлар институти раҳбари Луис Мигел Этчевере сўзларига кўра, кейинги ўн йиллик «йўқотилган ўн йиллик» бўлди, унинг давомида сунъий арзон мол гўшти «тармоқ рақобатбардошлигини барбод қилди» ва 12 миллион бош қорамолни йўқотишга олиб келди. Бугунга келиб ҳам, Аргентинада мол гўшти арзонлашмади, бир пайтлар энг йирик экспортчилардан саналган мамлакат эса, бу рўйхатда 12-ўринга тушиб қолди.

    Бу интервенсиянинг иқтисодий оқибатлари ҳалокатли бўлди: мол гўшти экспортининг ўзида йўқотишлар ўнлаб миллиард долларга тенг. Истеъмолчи ортиқлиги, ишсизлик ва корхоналар ёпилишидан кўрилган зарарларни ҳисоблаб чиқиш мураккаб масала. Бу мавзу бўйича бир қанча илмий мақолалар чоп этилди, уларда берилган хулосалар кишини руҳлантирмайди: умумий иқтисодиётга етказилган зарар ниҳоятда катта, уни тиклаш учун анча вақт талаб қилинади. Ҳукуматнинг бу ҳаракатлари, яъни шартномаларнинг бажарилмаслиги, инвесторларнинг тиккан пулига куйиб қолишлари сабабли мамлакат обрўсига етган путур «ҳақи»ни аргентиналикларнинг яна бир қанча авлоди тўлашга мажбур.

    Қиссадан ҳисса шуки, у ёки бу чекловлар, давлатнинг аралашуви ёки нархлар назорати (бизнинг ҳолатимизда – гўшт ишлаб чиқарувчилар учун) мамлакат фаровонлигига узоқ йиллик ёмон таъсир кўрсатиши мумкин. Ўзбекистонда кейинги вақтда гўшт ва гўшт маҳсулотларига нархлар кўтарилишини кузатмоқдамиз. Бунда Аргентина берадиган сабоқ биз учун ниҳоятда муҳим. Ўз бошидан ўтказгандан кўра, бировларнинг хатосидан хулоса чиқарган маъқул.

    28.07.2017, 19:33   Изоҳ (0)   114929
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия АҚШдан мамлакатдаги дипломатлар сонини қисқартиришни талаб қилди

    28.07.2017, 18:38

    Покистон бош вазири Навоз Шариф Олий суд қароридан кейин истеъфога чиқди

    28.07.2017, 18:11

    ФХХ Петербургда теракт уюштиришга тайёрланган Марказий осиёликлар қўлга олинганини маълум қилди

    28.07.2017, 17:43

    Қуддусдаги тартибсизликлар: 120 дан ортиқ одам жабрланди (фото)

    28.07.2017, 16:52

    Жефф Безос бир кунда дунёнинг энг бой кишиси мақомини бой берди

    28.07.2017, 16:40

    Барселонада поезд аварияси оқибатида 48 киши жабрланди

    28.07.2017, 16:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.