Туркиялик 22 ёшли ҳаваскор рассом Берк Армуғон дунё бўйлаб сайр қилиб, сафар давомида оддий оқ картон қаҳва идишларига ўзи кўрган осори атиқаларни чизиб боради.
Одатда у нимани чизишини олдиндан режалаштиради, аммо йўлида режадан ташқари гўзал масканлар чиқиб қолганида ҳам тўхтаб турмайди. У ўз ишларини суратга олиб, Instagram’даги SeyyahArt саҳифасига жойлаб боради.
Сурат чизилган идишларни сотиб, рассом кейинги сафарлари учун маблағ тўплайди. Шунингдек, пулнинг бир қисмини хайрия мақсадларига сарфлайди.
Бир неча йил ичида у бошлаган иш машҳур трендга айланди. Starbucks тармоғи ҳатто танлов эълон қилиб, энг яхши дизайнерлик ечимларини ҳаётга татбиқ этиб бормоқда.
Унинг асарларидан намуналарни TJournal тақдим этди.
Изоҳ (0)