Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Касперский лабораторияси» бутун дунё бўйлаб Kaspersky Free бепул антивирусини ишга туширмоқда, бу ҳақда компания раҳбари Евгений Касперскийнинг блогида хабар берилади.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Унинг сўзларига кўра, бепул антивирус пулли версиялар билан рақобатлашмайди, пулли версия қатор қўшимча функцияларга эгалиги билан фарқланади.

«Премиум ҳимоя учун 2 минг рубль пули бўлмаган фойдаланувчилар сони анчагина, шу туфайли улар қалбаки дастурларни ўрнатишга ва ҳатто Microsoft Windows Defender’дан фойдаланишга мажбур бўлади», — деди Касперский.

Унинг қўшимча қилишича, Free қанча кўп фойдаланувчилар томонидан ўрнатилса, унинг ҳимоя сифати шунчалик ошади, бунга машинали ўқитиш технологияси учун big data базаси кенгайиши сабаб бўлади, бу факт эса бепул антивируснинг глобал равишда жорий этилиши фойдасига далил бўла олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?
Дунё
“Ўлим жунглиси”: 400 мингга яқин муҳожир ҳалокатли йўл орқали Панамадан АҚШга ўтмоқда
Маҳаллий
Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди