Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сайёранинг пластик чиқиндилар билан ифлосланиши — энг оғир экологик муаммолардан бири. Яқинда олимлар пластик ихтиро қилинганидан буён у қанча ҳажмда тўплангани ва бунинг қанчаси утилизация қилинганини ҳисоблаб чиқди, деб ёзади National Geographic.

Фото: «Pixabay.com»

Фото: «Pixabay.com»

Санта-Барбарадаги Калифорния университети экологлари маълумотларига кўра, пластикни ишлаб чиқариш бошланган ХХ аср ўрталаридан буён сайёрада ушбу материал 8,3 миллиард тоннадан ортиқ ҳажмда пайдо бўлган. Бу бир миллиардта фил ёки 25 мингта Empire State Building бинолари демакдир.

70 йил ичида ишлаб чиқарилган пластикнинг барчасини текис қилиб ёйсак, бу «гилам» дунёда катталиги бўйича 8-ўринда бўлган Аргентинани тўлиқ қоплаб олади.

Шу билан бирга, экологларнинг уринишларига қарамай, пластик ишлаб чиқариш йилдан йилга ўсиб бормоқда: унинг умумий ҳажмининг ярмига яқини сўнгги 13 йил ичида пайдо бўлган. Энг ёмони эса, у деярли утилизация қилинмайди: олимлар пластикнинг кўпи билан 9 фоизи қайта ишланишини аниқлади. Пластик чиқиндиларнинг яна 12 фоизи ёқиб юборилади, бу ҳам табиатга зарар етказади: зарарли зарралар атмосферада ўтириб қолади. Пластикнинг қолган қисми сайёра юзасида — ахлат полигонларида ва дунё океанида қолмоқда. Агар пластик ахлат утилизацияси оширилмаса, 2050 йилга келиб, табиатда ушбу зарарли материал ҳажми 12 минг тоннадан ортиб кетади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи