Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Исроил ҳукумати Қуддусдаги Ибодатхона тоғи ҳудудида жорий этган хавфсизлик чораларини бекор қилмайди. Бу ҳақда 23 июль, якшанба куни мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

«Ибодатхона тоғини ҳимоя қилиш тизими ўзгаришсиз қолади», — таъкидлади Нетаньяху куч тизимлари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишдан сўнг.

Алмаядеен телеканалига кўра, мазкур йиғилиш армия қўмондонлиги томонидан Қуддуснинг араб қисмидаги ғалаёнлар Исроилга қарши янги исёнга айланиб кетиши ва Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғини қамраб олиши эҳтимоли ҳақидаги огоҳлантиришлардан сўнг ўтказилди. 

Илгари хабар қилинганидек, ўтган ҳафта уч жангари Ибодатхона тоғида икки полициячини ўлдириб кетгани бу ҳудудда хавфсизлик чораларининг кучайтирилишига сабаб бўлди. Жумладан, Ибодатхона тоғига чиқиш учун металл аниқловчи ромлардан ўтиш талаб этилади. Бундан ташқари, эликка тўлмаган мусулмонларга ал-Ақсода намоз ўқиш тақиқланди.

Бу чоралар маҳаллий мусулмонлар орасида кескин норозиликларга сабаб бўлди. Улар намойишлар уюштирмоқда, шунингдек, полиция билан тўқнашувларга киришмоқда.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда