ИШИД террорчи гуруҳининг марҳум етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг меросхўри бўлиши кутилган жангари Ийяд ал-Убайдий Ироқда йўқ қилинди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканалига таянган ҳолда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ал-Убайдий ал-Бағдодийнинг яқин ёрдамчиларидан бири бўлиб, араб матбуотида унинг давомчиси ва меросхўри сифатида кўрилган.
Ал-Убайдий АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётларининг зарбалари натижасида Мосулдан ғарброқда йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)