Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Вифлеем шаҳридаги христианлар Қуддусдаги ал-Ақсо масжиди ҳимояси йўлида норозилик акцияси ўтказди. Бу ҳақда, Фаластиннинг WAFA агентлигига асосланган ҳолда, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Фаластин христианлари ва мусулмонлари битта халқ бўлиб қолади ва Қуддуснинг муборак жойларини ҳимоя қилишда давом этади, негаки бу уларнинг миллий бойлигидир», — деди тўпланганларга «ал-Харак ал-Масиҳий» ҳаракати расмий вакили Жалол Бурҳум.
Ўз навбатида, Фаластин мухторияти ҳукуматидаги христианлар ишлари бўйича вазир Зиёд ал-Бандак Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ихтилофни сиёсий майдондан диний майдонга кўчиришга уринишда айблади.
«Бизнинг акциямиз — жаҳон ҳамжамиятига Фаластин христианлари оккупациядан қутулиш бўйича умумий кураш билан бирлаштирилганини кўрсатувчи хабардир», — таъкидлади у.
Илгари хабар қилинганидек, ўтган ҳафта уч жангари Ибодатхона тоғида икки полициячини ўлдириб кетгани бу ҳудудда хавфсизлик чораларининг кучайтирилишига сабаб бўлди. Жумладан, Ибодатхона тоғига чиқиш учун металл аниқловчи ромлардан ўтиш талаб этилади. Бундан ташқари, эликка тўлмаган мусулмонларга ал-Ақсода намоз ўқиш тақиқланди.
Бу чоралар маҳаллий мусулмонлар орасида кескин норозиликларга сабаб бўлди. Улар намойишлар уюштирмоқда, шунингдек, полиция билан тўқнашувларга киришмоқда.
Изоҳ (0)