Россиянинг Норильск шаҳрида автобус оёғи эшикка қисилиб қолган тўрт ёшли қизчани ердан бир неча метрга судраб кетди. Воқеа акс этган видеолавҳа «ВКонтакте»даги гуруҳлардан бирида эълон қилинди.
Видеода акс этишича, қизча онаси билан автобуснинг орқа эшигига йўл олган. Қизча биринчи поғонага кўтарилганида эшик кутилмаганда ёпилган ва транспорт воситаси жойидан силжиган, бунинг оқибатида бола унинг ортидан ерда судралиб борган.
Яна битта роликда эса ўнга яқин одам автобус орқасидан югуриб, уни тўхтатгани акс этган.
Изоҳ (0)