2017 йил июлидаги асосий тадбирлар режасига мувофиқ 22 июль куни Ўзбекистон мудофаа вазирлиги марказий девони биносида навбатчи сменаларнинг ёнғин хавфсизлигига тайёргарлигини текшириш мақсадида махсус тактик машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбир доирасида бинода келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинни ўчириш бўйича навбатчи сменанинг тайёргарлик даражаси, шунингдек, кучли тутун шароитида жабрланувчиларни эвакуация қилиш кўникмалари текшириб кўрилди.
Ўқув жойида мудофаа вазирлиги биноси кабинетларидан бирига ўт кетиши имитация қилинди.
Хабарда таъкидланишича, амалдаги сигналларга мувофиқ, мудофаа вазирлиги навбатчилари, шунингдек, вазирликнинг навбатчи ўт ўчириш сменаси ўз вақтида белгиланган нормативлар доирасида воқеа жойига етиб келди ва биргаликда ўтни ўчирди.
Изоҳ (0)