Япониянинг Фукусима-1 атом станцияси вайроналарини разведка қилиш юборилган кичик ҳажмли робот сув остидаги харобаларни видеога олишга эришди. Ушбу видео тарихдаги энг улкан ядровий фожиалардан бири етказган зарарга бошқача кўз билан қарашга ундайди, деб хабар беради «National Geographic Россия».
Little Sunfish (кичик ойбалиқ) номини олган ускуна таркибида радиоактив ёқилғи борлиги гумон қилинаётган эриган материал парчаларини аниқлади.
Япониянинг Toshiba компанияси томонидан лойиҳалаштирилган 30 сантиметрлик робот 180 даража айланиши мумкин. Шунингдек, у тўрт оператор томонидан масофадан бошқарилиши мумкин.
«Кичик ойбалиқ»нинг радиоактив ёқилғини аниқлаш бўйича биринчи уринишлари 19 июль куни амалга оширилган эди.
Изоҳ (0)