Италияда жойлашган Чивита шаҳри узоқдан осмонда осилиб турган эртаклардаги саройга ўхшайди. Бугунги кунда Чивитада атиги 10 киши яшайди, шаҳар мери эса барча хоҳловчиларга уйини ижарага беради. National Geographic шу шаҳарга эътибор қаратди.
ХХ асрнинг бошида ёзувчи Бонавентура Текки Чивитани «ўлаётган шаҳар» деб номлаган эди. Шундан буён бу ном шаҳарнинг номи сифатида муҳрларниб қолган. Барчасига табиий жараёнлар сабабчи бўлган. Қадимий Чивита мўрт тоғ жинсидан иборат қоя устида жойлашган. Қоя остида эса қум қатлами жойлашган.
Шамол ва ёмғирлар йиллар давомида мустаҳкам бўлмаган грунт қатламини емириб, эрозияни юзага келтирган. XIX аср ўртасидан бошлаб шаҳар 25 метрга пасайган ва бу жараён давом этмоқда. Одамлар XVI асрдан бошлаб Чивитани тарк эта бошлаган. Ўшанда дастлабки кўчкилар қоя четидаги уйларни вайрон қилган. Ҳозирги вақтда шаҳарда атиги 10 киши қолган. Эрозияни тўхтатиш мақсадида қоялар ичида 16 метр чуқурликда еттита туннел қазилган ва улар мустаҳкам канат арқонлари ёрдамида бирлаштирилган.
Чивита мер ўз уйини Airbnb хизмати орқали ижарага берадиган ягоба шаҳар ҳисобланади.
Изоҳ (0)