Бангкок суди генерал Манус Конгпанни муҳожирларга ёмон муносабатда бўлиш ва пора олиш айби билан 27 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.
2015 йили жанубдаги Сонгкхла провинциясида рохинжа халқига мансуб одамларнинг жасадлари оммавий кўмиб ташланган қабрлар топилганидан сўнг тафтиш ишлари бошлаб юборилган эди.
Контрабандачилар рохинжаларни Мьянма ва Бангладешдан Таиландга кўчириб келар эди. Конгпан Таиландга ноқонуний келган муҳожирлар экстрадицияси учун жавоб берарди. Аниқланишича, унинг топшириғи билан ҳарбийлар муҳожирларни мотори, эшкаги ва елкани йўқ қайиқларга ўтқизиб юборган, бунинг оқибатида йўловчиларнинг кўпчилиги ҳалок бўлган.
Ушбу ишга алоқадорликда гумондор 62 киши судланди.
Генерал ўз айбини инкор қилмоқда ва муҳожирларга имкон қадар ёрдам берганини уқтирмоқда.
Изоҳ (0)