• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Паркентда эркин иқтисодий зона ташкил этиб, 100 млн доллар инвестиция киритишга кўрсатма берди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Паркент туманидаги «Марказий» маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Марказий» маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино, маҳалла гузари барпо этилган. Бу ерда йиғин ходимлари, профилактика инспектори ва аҳоли учун барча шароит яратилган. Маҳалла раиси, котиб, маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар ажратилган, улар компутер, мебел, тегишли адабиётлар билан таъминланган. Профилактика инспектори хонасида маҳалладаги жамоат жойларига ўрнатилган видеокузатув ускуналари орқали ҳудудни назорат қилиб туриш имкониятини берувчи монитор ўрнатилган.

    Маҳалла тўғрисида қонун, шароит бор, лекин маҳалла раисининг жавобгарлиги, қуйи тизим йўқ эди. Энди маҳалла фуқаролар йиғинига катта ваколат ва имкониятлар берилди. Маҳалла раиси маслаҳатчилар билан бирга ўз ҳудудининг эгаси бўлиб, ҳар бир хонадондаги ҳолатни, одамларнинг талабларини билиши ва унга кўмак бериши керак.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Маҳалла идораси аҳоли билан янада яқин бўлиши учун уларни мактаблар биносида жойлаштириш мумкинлиги, бу ёшлар тарбияси, ҳамжиҳатлик ва тартиб-интизомни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

    Шу ерда ички ишлар тизими томонидан олиб борилаётган профилактика ишлари, «Хавфсиз дам олиш» концепцияси ҳақида маълумот берилди.

    Президент Тошкент вилояти, жумладан, Паркент туманида туризмни ривожлантириш учун улкан салоҳият борлиги, бунинг учун дам олувчилар ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, одамларни шу йўналишда оилавий тадбиркорликка ўргатиш кераклигини таъкидлади.

    Шавкат Мирзиёев маҳалла гузарида фаолият юритаётган тикувчи ва касаначи аёллар билан суҳбатлашди.

    Маҳалла идораси ҳовлисида туманда 2 сув омбори қуриш, томчилатиб суғориш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, токзорлар ташкил этиш, Паркент шаҳрининг 2036 йилгача мўлжалланган бош режаси, кўп қаватли уй-жойлар, йўллар, бозор, истироҳат боғи ва бошқа объектлар барпо этиш лойиҳалари намойиш этилди.

    Президент Паркентсой ва Қизилсой сув омборларининг туман иқтисодиёти, аҳоли даромадларини оширишдаги аҳамиятига урғу берди. Ушбу сув омборлари қурилиши натижасида 5 минг 800 гектар ер мунтазам сув билан таъминланади. Яъни 3 минг 900 гектар лалми ерга сув чиқарилади, 1 минг 900 гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади.

    Президент лалми майдонларни тўлиқ мева-сабзавотчиликка ўтказиш, харидоргир маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.

    Паркентда эркин иқтисодий зона ташкил этиб, 100 миллион доллар инвестиция киритиш, туман имкониятлари ва бозор талабидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш йўналишларини белгилаш, шу билан бирга, аҳоли ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Ёшлар маънавиятини юксалтириш, вилоят иқтисодиёти учун кадрларни мақсадли тайёрлаш, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

    22.07.2017, 16:11   Изоҳ (0)   11739
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада қўшмачилик билан шуғулланган аёл аниқланди

    22.07.2017, 15:42

    «Иккинчи Тошкент». Тўйтепа Ўзбекистондаги биринчи «ақлли» шаҳарга айланади

    22.07.2017, 15:02

    Оҳангарон ва Ангрен ҳокимлари ҳамда Тошкент вилоятининг бир қатор амалдорлари вазифасидан озод этилди

    22.07.2017, 14:33

    Фарғонада ошиқ билан қимор ўйнаган шахслар қўлга олинди

    22.07.2017, 12:10

    Абдулазиз Комилов Афғонистон президенти вакиллари билан учрашув ўтказди

    22.07.2017, 10:59

    Фарғонада вояга етмаган қиз фарзандли бўлгач, боланинг отасига нисбатан жиноий иш очилди

    22.07.2017, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.